2027-йилги Осиё кубоги мусобақасининг финал босқичига қуръа ташлаш санаси маълум
Унга кўра, маросим 2026-йил 9-май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
photo: UFA
Осиё футбол конфедерацияси 2027-йили Саудия Арабистони мезбонлигидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди. Унга кўра, маросим 2026-йил 9-май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда турнирда иштирок этадиган 24 терма жамоадан 23 таси номи аниқ бўлиб улгурган. Финал босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирокчи терма жамоалар 6 гуруҳга бўлинади.
Маълумот учун, Осиё кубоги Саудия Арабистони 2027™ мусобақаси 2027-йилнинг 7-январида 5-февралига қадар бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимининг бошланиш вақти бўйича қўшимча маълумотлар ОФКнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Иброҳим Жалолов
Редактор