locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026/2027-йилги мавсум мамлакат миллий чемпионати – Олий лигада қатнашадиган клублар сони 12 та этиб белгиланди

Тошкентнинг “Локомотив” футзал жамоаси ўз номи, манзили, мақомини ўзгартириб, Наманган вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Лочин” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида қайтадан ташкил этилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
2026/2027-йилги мавсум мамлакат миллий чемпионати – Олий лигада қатнашадиган клублар сони 12 та этиб белгиланди
photo: UFF

2026/2027-йилги мавсум мамлакат миллий чемпионати – Олий лигада қатнашадиган клублар сони 12 та этиб белгиланди.
Булар:

BMB ПФК (Жиззах)
SQB ПФК (Тошкент)
“Нурафшон” ПФК (Бухоро)
ОКМК ПФК (Олмалиқ)
“Насаф” ПФК (Қарши)
“Самарқанд” ПФК (Самарқанд)
“Лочин” ПФК (Наманган)
“Максам-Чирчиқ” ПФК (Чирчиқ)
“Сайхун” ПФК (Гулистон)
“Зарафшон” ПФК (Навоий)
“Нефтчи” ПФК (Фарғона)
“Хоразм” ПФК (Урганч)

Изоҳ: Тошкентнинг “Локомотив” футзал жамоаси ўз номи, манзили, мақомини ўзгартириб, Наманган вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Лочин” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида қайтадан ташкил этилди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” футзал жамоаси ҳам ўз номи, манзили ва мақомини ўзгартириб, янги мавсумдан эътиборан Навоий вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Зарафшон” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида рўйхатдан ўтди.

Шунингдек, Бухоронинг “Oil Star” жамоаси янги мавсумдан – “Нурафшон”, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси – “Самарқанд”, Сирдарё вилоятининг “Гулистон” жамоаси – “Сайхун” номлари остида мусобақаларда иштирок этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг