locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Роналдуга қарши

Ўйинларнинг ўтказилиш жойи билан вақти 6 декабр куни эълон қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Роналдуга қарши
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси К гуруҳида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси K гуруҳидан жой олди, унга Португалия, Колумбия ва саралашдаги яна бир жамоа (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.

Ўзбекистон 17 июн куни Колумбияга, 23 июн куни Португалияга қарши ўйнайди.

Ўйинларнинг ўтказилиш жойи билан вақти 6 декабр куни эълон қилинади.

Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ўзбекистон бу турнирда ўз тарихида илк бор иштирок этади.

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган жамоаларнинг энг яхши кўрсаткичга эга 8 таси плей-оффга чиқади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг