2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Осиё кубоги Индонезияда бўлиб ўтади.
Фото: Ўзбекистон футзали
Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаларининг сўнгги гуруҳи ўйинлари якунланди. “Д” гуруҳидан Ироқ ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари финал босқичига йўлланма олишди. Шу тариқа финал босқичида иштирок этувчи барча жамоаларнинг номи маълум бўлди.
Финал раундига қуръа ташлаш маросими 2025-йилнинг 5-ноябр куни бўлиб ўтади. Жамоаларнинг қуйидаги тартибда эҳтимолий саватчалардан ўрин олиши айтилмоқда.
1-саватча: Индонезия (мезбон), Эрон, Япония, Таиланд
2-саватча: Ўзбекистон, Ветнам, Афғонистон, Ироқ
3-саватча: Кувайт, Тожикистон, Саудия Арабистони, Қирғиз Республикаси
4-саватча: Австралия, Ливан, Корея Республикаси, Малайзия
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги мусобақаси финал босқичи 2026-йил 27-январдан 7-февралга қадар Индонезияда бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист