2026-йилги FIFA Жаҳон чемпионати учун чиқарилган дастлабки 2 миллионта чипталар сотилди
Дастлабки икки чипта савдоси босқичида энг кўп харидни мезбон давлатларимиз — Канада, Мексика ва Америка Қўшма Штатлари мухлислари амалга оширди
photo: FIFA
Дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати ва ҳудудларидан мухлислар тарихдаги энг катта ва энг инклюзив @fifaworldcup мусобақасига гувоҳ бўлиш учун ўз ўринларини банд қилишди!
“Дастлабки икки чипта савдоси босқичида энг кўп харидни мезбон давлатларимиз — Канада, Мексика ва Америка Қўшма Штатлари мухлислари амалга оширди” - дейилади хабарда.
Чипта савдосининг навбатдаги босқичи қуръа ташлаш маросимидан сўнг, 11-декабрь FIFA.com/tickets сайти орқали амалга оширилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор