locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2025/2026-йилги мавсум тўпурари ким бўлади?

Футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати якунига етишига бир кун қолганда тўпурарлар пойгасида ғолиб ким бўлиши ҳамон сўроқ остида турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2025/2026-йилги мавсум тўпурари ким бўлади?
photo: UFF

Футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати якунига етишига бир кун қолганда тўпурарлар пойгасида ғолиб ким бўлиши ҳамон сўроқ остида турибди.

2025-йил сентябридан 2026-йил март ойига қадар “Oil Star” ҳужумчиси Элбек Тўлқинов ҳамда “BMB PFC” вакили Музаффар Аҳаджонов ўртасида жуда кескин рақобат кечди. Бир-бирини изма-из қувиб борган икки етакчи таъқибчилардан анча узоқлашиб кетганди.

Март ойида эса Элбек Тўлқинов Индонезиянинг “Bintang Timur Surabaya” жамоасидан тушган таклифни қабул қилиб, легионерга айланди. Асосий рақобатчисидан айрилган Музаффар Аҳаджоновда эса гўё “қизиқиш йўқолгандек” бўлди — ўртадаги 4 та гол фарқи уч ой давомида ўзгармади.

11-турдан бошлаб эса “BMB PFC” вакиллари уйғонишди. Айниқса, ямайкалик афсона Усейн Болт сингари юқори тезликни йўққан адаши Хебберт Оливейра Болт икки етакчига деярли етиб олди. 12-турда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан сўнг эса Болт Музаффар Аҳаджоновни ортда қолдирди. Элбекка эса атиги битта гол етишмаяпти.

Бугун “BMB PFС” айнан Элбек Тўлқиновнинг собиқ жамоаси — “Oil Star”га қарши майдонга тушади. Агар Болт муваффақият қозонса, мавсум тўпурарига айланиши мумкин. Балки, Тўлқиновдан 3 та гол ортда бораётган Аҳаджонов ҳам ўз сўзини айтар.

Бу қизиқарли ва кескин курашнинг бевосита гувоҳи бўлишни истасангиз, сизни “Юнусобод” спорт мажмуасига таклиф қиламиз! Бу ерда нафақат муросасиз учрашувлар, балки мавсумнинг тантанали тақдирлаш маросими ҳам сизни кутмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг