2024/25 йилги Англия Кубоги ярим финаллари санаси расман эълон қилинди
Расм: gettyimages.com ФК Манчестер Сити
2024/25 йилги Англия Кубоги ярим финал ўйинларининг расмий тақвими тасдиқланди. Бу босқичда Англиянинг энг кучли клублари финалга чиқиш учун курашади. Уйинлар анъанавий равишда Лондоннинг Уэмбли стадионида ўтказилади.
Ярим финал ўйинлари Тошкент вақти бўйича жадвали:
Жума, 26 апрель соат 21:15 да «Кристал Пэлас» ва «Астон Вилла» майдонга тушади
Шанба, 27 апрель соат 20:30 да «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Сити» ўйин ўтказилади
Ташкилотчилар хабар беришича, ярим финал ғолиблари бир миллион фунт стерлинг миқдорида мукофот олади, мағлуб бўлган жамоалар эса 500 минг фунт стерлингдан олади.
Англия Кубоги финали 17 май куни бўлиб ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор