locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2009–2013 йилларда туғилган футболчилар иштирокидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи баҳслари якунга етди

Мусобақа давомида ёш футболчилар ўзларининг техник маҳорати, тезкорлиги ҳамда жамоавий ўйинлари билан ажралиб туришди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
2009–2013 йилларда туғилган футболчилар иштирокидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи баҳслари якунга етди
photo: UFA

Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўртасида 2009–2013 йилларда туғилган футболчилар иштирокидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи баҳслари якунга етди.

Мусобақа давомида ёш футболчилар ўзларининг техник маҳорати, тезкорлиги ҳамда жамоавий ўйинлари билан ажралиб туришди. Финал учрашувлари кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

2009-йиллар (Тошкент шаҳри)
1-ўрин. Тошкент шаҳар СМ
2-ўрин. Тошкент вилояти СМ
3-ўрин. Бухоро СМ

2010-йиллар (Тошкент шаҳри)
1-ўрин. Тошкент шаҳар СМ
2-ўрин. Сурхондарё СМ
3-ўрин. Фарғона СМ

2011-йиллар (Андижон)
1-ўрин. Сурхондарё СМ
2-ўрин. Тошкент вилояти СМ
3-ўрин. Фарғона СМ

2012-йиллар (Тошкент вилояти)
1-ўрин. Фарғона СМ
2-ўрин. Сурхондарё СМ
3-ўрин. Самарқанд СМ

2013-йиллар (Сирдарё)
1-ўрин. Тошкент шаҳар СМ
2-ўрин. Қашқадарё СМ
3-ўрин. Фарғона СМ

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг