locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

200 дан ортиқ мамлакат Инфантинони қўллаб-қувватлади

Агар вазият ўзгармаса, Жанни Инфантино ФИФА президенти сифатида тўртинчи муддатга қайта сайланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбари лавозимига яна бир муддат сайланишга жуда яқин турибди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ФИФАга аъзо 211 та миллий ассотсиациядан 200 дан ортиғи Инфантинонинг навбатдаги президентлик муддатини қўллаб-қувватлашини расман билдирган. Айни пайтда у сайловдаги ягона номзод бўлиб қолмоқда.

Гарчи сўнгги ҳафталарда ФИФА айрим баҳсли қарорлар сабаб танқидларга учраган бўлса-да, аксарият миллий федерациялар амалдаги президентни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Фақат бир нечта, асосан Европа футбол ассотсиациялари ҳали ўз позициясини расман эълон қилмаган.

Агар вазият ўзгармаса, Жанни Инфантино ФИФА президенти сифатида тўртинчи муддатга қайта сайланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг