2-Бундеслигада тарихий рекорд: бир кунда 27 та гол урилди
Маълумот учун, Германия 2-Бундеслигаси 1974-йилда ташкил этилган.
Фото: Getty Images
Германия 2-Бундеслигасида 29-август кунги учрашувлар ниҳоятда сермаҳсул ўтди. Ўша куни ўтказилган тўртта баҳсда жамоалар жами 27 та гол урди — бу ҳар бир ўйинга ўртача 6,8 тадан гол дегани.
Кун доирасида “Ҳайденҳайм” “Динамо Дрезден”ни 5:3, “Энерги” “Гройтер”га 3:4 ҳисобида ютқазди. “Карлсруэ” — “Вольфсбург” учрашуви 2:5, “Нюрнберг” — “Арминия” баҳси эса 4:1 ҳисобида якунланди.
Натижада бир ўйин кунидаги ўртача голлар сони 6,8 тага етди. Бу 2-Бундеслига тарихида бир ўйин куни учун қайд этилган энг юқори ўртача кўрсаткич бўлди.
Маълумот учун, Германия 2-Бундеслигаси 1974-йилда ташкил этилган. Дастлаб мусобақа Шимол ва Жануб гуруҳларига бўлинган ҳолда ўтказилган, кейинчалик эса ягона дивизион шаклига ўтказилган.