locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

19 ёшли «Қайрат» тарбияланувчиси ўйин вақтида вафот этди

Ушбу мудҳиш воқеа Қозоғистон биринчи лигаси учрашувида содир бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
19 ёшли «Қайрат» тарбияланувчиси ўйин вақтида вафот этди
ФОТО: Getty Images

19 ёшли «Қайрат» академияси тарбияланувчиси Диас Толеу Қозоғистон биринчи лигасининг 25-туридан ўрин олган «Хан Тенгри» — «Екибастуз» учрашуви вақтида вафот этди. Бу ҳақда ҚФФ матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, футболчи баҳснинг 65-дақиқасида ҳеч қандай тўқнашувсиз майдонга йиқилиб тушган, шундан сўнг у зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдондан олиб чиқилган. Бироқ 16 октябрь куни кечқурун Толеу кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.

Маълумот учун, Диас Толеу 2006 йилнинг 4 май куни Олмаотада туғилган ва «Қайрат» академиясида таҳсил олган. У 2024 йилнинг апрель ойида «Хан Тенгри» жамоаси сафига қўшилган эди.

Ёш вингер жорий мавсум биринчи лигада 18 та ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, Толеу «Қайрат»нинг ёшлар жамоасида 15 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг