locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

180 нафар «Napoli» мухлиси «PSV»га қарши ўйин олдидан ҳибсга олиниб, Нидерландиядан чиқариб юборилди

Ушбу баҳс 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
180 нафар «Napoli» мухлиси «PSV»га қарши ўйин олдидан ҳибсга олиниб, Нидерландиядан чиқариб юборилди
ФОТО: Getty Images

20 октябрь оқшомида «Napoli» клубининг 180 нафар мухлиси тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида Нидерландиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, италиялик мухлислар Эйндховенда жойлашган шаҳар марказида хавфсизлик зонасини бузган.

Улар полиция талабига қарамай ҳудудни тарк этмагани сабабли ҳибсга олинган ва йиғилиш ўтказиш қоидаларини бузганликда айбланиб, автобусларда полиция бўлимига олиб кетилган. Текширув давомида айрим мухлислар ҳатто кечки ўйинга чипта олмагани ҳам маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «PSV» — «Napoli» ўйини 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг