18 ёшли баскетболчи 10 йилга қамалиши мумкин
18 ёшли баскетболчи ва MO.BASKET лойиҳаси иштирокчиси Максим Новиков 2 ноябрь куни Москвада ўтказилган ҳаваскор ўйин чоғида ҳибсга олинди.
Ёш спортчига катта миқдордаги фирибгарликда иштирок этганлик айблови қўйилган. Ҳозирда Максим ҳибсда. Бу ҳақда унинг қиз дўсти ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.
Қизнинг айтишича, Новиков кибержиноятчиларнинг қурбони бўлган. Номаълум шахслар унга Давлат хизматлари портали бузилганлиги ва сохта кредит очилгани ҳақида хабар бериб, ўзи ва оиласи террор ташкилоти билан алоқадорликда айбланиши мумкинлигига ишонтирган.
«Ўз маблағларини қонунийлаштириш» баҳонаси билан жиноятчилар йигитни маълум бир посилкани топширишга жалб қилган. Максим эса бу жараёнда махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилаётганини ўйлаган. Ҳозир Новиковни 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.