locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

15 ёшли футболчи Англия Премйер-лигасида дебют қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
15 ёшли футболчи Англия Премйер-лигасида дебют қилди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
07.04.2025, Як.
Лестер
0
Нюкасл
3

Англия Премйер-лигасининг 31-туридан ўрин олган “Лестер Сити” ва “Ньюкасл” ўртасидаги баҳсда “тулкилар”нинг 15 ёшли ҳужумчиси Жереми Монго ўз дебютини ўтказди. Футболчи 74-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.

BBC маълумотларига кўра, 15 ёшу 271 кунлик бўлган Монго 2022-йилнинг сентябрь ойида 15 ёшу 181 кунлиганда дебют қилган “Арсенал” аъзоси Этан Нванерида кейинги Англия Премйер-лигасида ўйнаган энг ёш иккинчи футболчига айланди.

Таъкидлаш жоиз, Монго ҳомийлар номи туширилмаган футболкада ҳаракат қилган. Чунки 2020-йилдан буён АПЛ 18 ёшгача бўлган футболчиларга ҳомийлар тасвири туширилган формаларни кийишни тақиқлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг