locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

10 кунлик қамоқ ва жарималар: LIKECUP турниридаги жанжал қатнашчилари суд қилинди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
10 кунлик қамоқ ва жарималар: LIKECUP турниридаги жанжал қатнашчилари суд қилинди
Расм: Gazeta.uz

Тошкентда LIKECUP ҳаваскор футбол турнири давомида содир бўлган оммавий жанжал иштирокчилари жазоланди. Улар орасида актёр ва турнир ташкилотчиси Алишер Узоков ҳамда бир неча машҳур блогерлар бор. Ҳодиса жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди ва лойиҳанинг вақтинча тўхтатилишига олиб келди.

29 май куни Шайхонтоҳур туманидаги “Жар” стадионида “Kotta bola” ва “Malades” жамоалари ўртасидаги ўйинда ўйинчи рақибини бошига уриб юборган. Бу можарога айланиб, бошқа футболчилар ва блогерлар ҳам жанжалга қўшилди. Ташкилотчилар жанжал саҳналаштирилганини айтган.

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, воқеа муваффақиятсиз пиар-акция натижаси бўлган. Бироқ жамоат тартиби бузилгани сабабли LIKECUP лойиҳаси вақтинча тўхтатилди.

Текширув давомида туман ИИБ ходимлари иштирокчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Кейинроқ Шайхонтоҳур туман судининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Унга кўра:
Алишер Узоков, Абдурахмон Мавлонов, блогерлар Миржалол Рахмоналиев ва Дилшодбек Урозбоев майда безорилик ва полицияга бўйсунмасликда айбдор деб топилиб, ҳар бирига 10 бараварлик — 3 750 000 сўмдан жарима тайинланди;
Жанжални бошлаган деб топилган Озодбек Урозбоев 10 суткага маъмурий қамоқ жазосини олди;
Камолиддин Мамажонов ҳам айбли деб топилиб, 12 бараварлик — 4 500 000 сўмлик жаримага тортиилди.

ИИББ оммавий тадбирларда жамоат тартиби қонунга мувофиқ таъминланишини эслатди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг