10 киши бўлиб қолган «Манчестер Сити» дербида ғалаба қозонди
Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
ФОТО: Getty images
Англия Премер Лигасининг 2026/27-йилги мавсум 4-туридан ўрин олган марказий учрашув — “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги дерби ўз ниҳоясига етди.
Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида кечган баҳсда “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 60-дақиқада Эрлинг Ҳоланд рақиб дарвозасини ишғол қилиб, учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.
“Шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қиладиган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
"Шаҳарликлар" 12 очко жамғарди. Жамоа қўшимча кўрсаткичлар бўйича худди шунча очкога эга "Арсенал"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 4 очко билан 13-поғонада қолди.