Жавоҳир Алижонов «Нефтчи»ни тарк этди
26 ёшли футболчи мавсум арафасида жамоа билан шартнома имзолаганди.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Do'stlik
Ўзбекистонлик футболчи Жавоҳир Алижонов Қирғизистоннинг «Нефтчи» клубини тарк этди. Sports24.uz нашри хабар берди.
26 ёшли футболчи мавсум арафасида жамоа билан шартнома имзолаганди. Бироқ биринчи ўрталарига келиб, томонлар келишувни бекор қилди.
«Пахтакор» етакчиси Ҳожиакбар Алижоновнинг укаси бўлмиш Жавоҳир эндиликда Ўзбекистонда тўп суради.
Футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», «Андижон» ва Фарғонанинг «Нефтчи» клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам ўйнаган. Унинг янги жамоасини тез орада маълум қиламиз.
Фарҳод Файзиев
Эксперт