locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон футболида энг катта маош жамғармасига эга клублар: Саудия грандлари Европани ортда қолдирмоқда

Иккинчи ўринни «Реал» эгаллаган.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон футболида энг катта маош жамғармасига эга клублар: Саудия грандлари Европани ортда қолдирмоқда
ФОТО: Getty images

Жаҳон футболида молиявий рақобат тобора кучайиб бормоқда. Айниқса, футболчиларга тўланадиган маошлар ҳажми йилдан йилга ошиб, клублар ўртасидаги иқтисодий курашнинг асосий кўрсаткичларидан бирига айланди. Эълон қилинган янги рейтингга кўра, бугунги кунда энг катта маош жамғармасига эга клублар рўйхатини Саудия Арабистони жамоалари бошлаб бермоқда.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ўрин олди. Жамоанинг йиллик маош фонди 488 миллион долларни ташкил этади. Бу кўрсаткичда Криштиану Роналду бошчилигидаги жамоа нафақат Саудия, балки бутун жаҳон футболида етакчи ҳисобланади.

Иккинчи ўринни Испаниянинг қироллик клуби «Реал» эгаллаган. Мадридликлар футболчиларига бир йилда 476 миллион доллар маош тўланади. Кейинги поғонада эса яна бир саудиялик гранд — «Ал-Ҳилол» жойлашган бўлиб, унинг маош жамғармаси 472 миллион долларга тенг.

Тўртинчи ўриндан Англиянинг амалдаги гигантларидан бири «Манчестер Сити» жой олган. «Шаҳарликлар» футболчилари учун бир мавсумда 399 миллион доллар сарфлайди. Германиянинг етакчи клуби «Бавария» эса 346 миллион долларлик маош фонди билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Энг катта маош жамғармасига эга 10 та клуб
«Ан-Наср» — 488 млн доллар
«Реал Мадрид» — 476 млн доллар
«Ал-Ҳилол» — 472 млн доллар
«Манчестер Сити» — 399 млн доллар
«Бавария» — 346 млн доллар
«Арсенал» — 315 млн доллар
«Барселона» — 303 млн доллар
ПСЖ — 291 млн доллар
«Ливерпуль» — 275 млн доллар
«Челси» — 260 млн доллар.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг