ТерДУ ўйинлар учун пул топа олмаяпти
Қолаверса, жамоанинг кейинги тақдири ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ғазалкент ПФК
Пролига иштирокичиси ТерДу клуби молиявий муаммолар сабаб ўйинларга ҳам пул топа олмаяпти.
Куни кеча жамоа Пролига 20-тур доирасида “Ғазалкент”га қарши Тошкентда ўзаро тўқнаш келди. Унда пойтахтликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.
Маълум бўлишича, клуб сафардаги баҳсига ҳам пула топишга қийналган.
Натижада “Ғазалкент” раҳбарияти жамоанинг келиб-кетиши учун 10 миллион сўм миқдорида ёрдам пули берган. Қолаверса, футболчиларнинг овқатланишларига ҳам кўмаклашган.
ТерДУ ҳозирда молиявий муаммолар сабаб ўйинчиларга ҳам маош бера олмаяпти. Пролига турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаган. Қолаверса, жамоанинг кейинги тақдири ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.