locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Русланбек Жиянов: «Жуда қийин бўлди. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлади»

“Навбаҳор” ғалабани сақлаб қолиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Русланбек Жиянов: «Жуда қийин бўлди. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлади»
Фото: Навбаҳор ПФК

Суперлига 18-турида “Навбаҳор” жамоаси Наманган шаҳрида “Насаф”га қарши беллашди. Ўйин 1:0 ҳисобидаги “лочинлар”нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Қолаверса, иккинчи бўлим бошларида мезбонлар майдонда камчилик бўлиб қолди. Саидазамат Мирсаидов четлатилди. Шунга қарамай, “Навбаҳор” ғалабани сақлаб қолиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Беллашувдан сўнг жамоа етакчиси Русланбек Жиянов ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Айнан мухлисларимизнинг тинимсиз равишда қўллаб-қувватлагани ва бизни ёлғиз қолдирмагани сабабли ғалабага эришдик. Айниқса, майдонда камчилик бўлиб қолганимизда айнан сизлар кўмак бердингизлар ва бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватладингизлар». Гуёки, бизнинг 11-ўйинчимизга айландингизлар”, - деди Жиянов.

Эндиликда Темур Кападзе жамоаси 19-тур учрашувини 26 август куни сафарда “Машъал”га қарши ўтказади. Ғузордаги баҳс соат 19:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг