Жошуа Полга қарши жанг олдидан ҳозирги жисмоний ҳолатини намойиш қилди (фото)
Ушбу тўқнашув 19 декабрь куни Майамида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
Оғир вазн тоифасида собиқ IBF, WBA, WBO ва IBO камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуа келаси 14-даражали WBA рейтингидаги оғир вазнли америкалик Жейк Пол билан бўладиган жанг олдидан жорий формасини намойиш этди.
Учрашув 19 декабрь куни, АҚШнинг Флорида штатидаги Майами шаҳрида бўлиб ўтади. AJнинг суратлари ижтимоий тармоқдаги X аккаунтида эълон қилинди.

«Эртанги кун бўлмайди. 19 декабрь, фақат Netflixда», — дея изоҳлаган спортчи суратларга.
Энтони Жошуа ҳозирда 36 ёшда. Профессионал даражада британиялик боксчи 2013 йилдан бошлаб фаолият юритади. Унинг рекордида 28 ғалаба мавжуд бўлиб, шулардан 25 таси муддатидан олдин қўлга киритилган, шунингдек, тўртта мағлубият қайд этилган.
Насрулло Каримов
Журналист