Жейрон Эннис унвонлардан воз кечди – Шаҳрам Ғиёсов учун чемпионлик жанги яқинми?
Йўл очиқ! Эннис кетди — Шаҳрамнинг фурсат соати етди!
Расм: gettyimages.com
Профессионал бокснинг яримўрта вазн тоифасида IBF ва WBA камарларига эгалик қилиб келган Жейрон Эннис унвонларини вакант деб эълон қилди. 27 ёшли америкалик жангчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали расман маълум қилди. Эннис фаолиятини супер яримўрта вазн тоифасида давом эттиради.
Маълумот учун, Энниснинг WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар сифатида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов қайд этилган эди. Бу вазн тоифасидаги камар энди бўшаб, Ғиёсовнинг чемпионлик жанги ўтказиш имконияти анча ортади.
Айни пайтда супер яримўрта вазн тоифасида Исроил Мадримов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор