Жейк Полнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда The Ring нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Пол шу йилнинг ёзида мексикалик боксчи Хулио Сезар Чавес қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Жейк Пол фаолияти давомида 12 та жангда иштирок этиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган. Битта жангда эса мағлубиятга учраган.
Чавес эса фаолияти давомида 61 та жангда қатнашиб, 54 та ғалаба, 6 та мағлубият ва битта дуранг қайд этган. Таъкидлаш жоиз, Пол ҳозирда 28 ёшда, унинг рақиби эса 39 ёшда.