locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейк Пол Жошуани нокаутга учратиб, Тайсон Фьюри билан жанг қилишга ваъда берди

Жошуа ва Пол ўртасидаги жанг 20 декабрь куни Майамида бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейк Пол Жошуани нокаутга учратиб, Тайсон Фьюри билан жанг қилишга ваъда берди
ФОТО: Getty Images

Америкалик видеоблогер Жейк Пол супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан бўладиган жанг ҳақида ўз фикрини билдирди. Уларнинг жанги 20 декабрь куни Майами (АҚШ) шаҳрида ўтказилади.

«Бу бокс тарихидаги энг катта “апсет” бўлади», — деб ёзди Жейк Пол ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

«Бу йигитни нокаут қиламан, кейинги йили эса бизда Тайсон Фьюри билан жанг бўлади», — дея қўшимча қилди Пол матбуот анжуманида.

Жейк Пол ҳозирда 28 ёшда. У профессионал боксда 2020 йилда дебют қилган. Унинг ҳисобида 12 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Июнда бўлиб ўтган сўнгги жангида Пол ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони (72,6 кг) мексикалик Хулио Сезар Чавес-Жуниор устидан ҳакамларнинг яктил қарори билан ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг