locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейк Пол ММАда Усик билан жанг қилмоқчи

29 ёшли боксчи Жошуа билан қайта жанг қилмаслигини айтди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

29 ёшли таниқли америкалик боксчи ва блогер Жейк Пол ўзининг бўлажак рақиблари рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг YouTube-каналидаги видеолавҳада айтиб ўтди.

«Энтони Жошуа билан яна жанг қиламан деб ўйламайман — вазн тоифамда қолиш мен учун муҳим. ММАда ҳам ўзимни синаб кўриш эҳтимолини инкор этмайман. Ҳозирда Netflix платформасида бокс шоуларини фаол тарғиб қилмоқдамиз. Потенциал рақибларим қаторида ММА қоидалари бўйича Усик, Френсис Нганну, Раян Гарсия ёки Томми Фьюри каби номлар бор», — деди Жейк Пол.

Таъкидлаш жоизки, америкалик спортчининг профессионал бокс рекордида 12 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этилган. Пол профессионал боксдаги фаолиятини 2020 йил январ ойида бошлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг