locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейк Пол келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Америкалик боксчи WBA рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейк Пол келажакдаги режалари ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

WBA рейтингида супероғир вазн тоифасида 14-ўринда бораётган америкалик боксчи Жейк Пол ҳаётидаги кейинги режалари билан ўртоқлашди.

«Бир оз танаффус олиб, Олимпия ўйинларида қиз дўстим Ютта Лердамни қўллаб-қувватламоқчиман. Шунингдек, у Пуэрто-Рикога, бу ерга — АҚШга кўчиб келади. Балки бирга сноуборд учармиз. Ростини айтсам, мен болали бўлишга ҳам тайёрман. Болаларга бўлган иштиёқим жуда кучли, мен уларни жуда хоҳлайман», — дея Жейк Полнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow нашри.

Жейк Пол 28 ёшда. Америкалик спортчининг профессионал боксдаги фаолияти давомида 12 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этилган. У профессионал рингдаги дебютини 2020 йил январ ойида амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг