Жаҳонгир Зокиров АҚШда, унинг жанг санаси ва рақиби маълум
Оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказиш учун АҚШга етиб борди.
photo: boks Uzbekistan
Жаҳонгир Зокиров АҚШда, унинг жанг санаси ва рақиби маълум.
Оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказиш учун АҚШга етиб борди.
Хабарингиз бор, Зокиров Дана Уайтга тегишли Zuffa Boxing билан шартнома имзолаган эди.
Боксимизнинг бизга маълум қилишича, у мазкур промоушендаги илк жангини 28 июн куни ўтказадиган бўлди. Зокиров америкалик Захарий Спиллерга қарши рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Спиллер профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва барчасида ғалабага эришган. Ғалабаларининг 4 тасини муддатидан аввал қўлга киритган.
Жаҳонгир эса профи рингда битта жанг ўтказган ва нокаут билан ғалаба қозонган.
Иброҳим Жалолов
Редактор