Жаҳон чемпионати. Миразиз Мирзахалиловдан кумуш медал!
PHOTO: Google
Хабарингиз бор шу кунларда Бразилия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушу турнирда Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркиб билан муносиб қатнашмоқда.
Финалгача етиб келган ҳамюртларимиздан Миразиз Мирзахалилов ҳозиргина ўз чиқишини якунлади. -55 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган чарм қўлқоп устаси турнирни кумуш медали билан якунлайдиган бўлди. Боксимиз финалда қозоғистонлик рақиби Нурсултон Алтинбекга ҳакамларнинг қарори билан кичик 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Турнирнинг ҳал қилувчи жанглари давом этади. Тафсилотларни sports24.uz орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор