locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жалолов — Усик учун ҳақиқий хавфми?

Собиқ жаҳон чемпиони Григорий Дрозд Баҳодир Жалоловни эътироф этди ва уни Усик учун жиддий рақиб сифатида баҳолади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жалолов — Усик учун ҳақиқий хавфми?
Расм: Telegram

Собиқ WBC чемпиони Григорий Дрозд ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳақида ўз фикрларини билдирди. Россиялик мутахассиснинг таъкидлашича, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов супероғир вазнда жаҳон чемпиони Александр Усик учун жиддий муаммога айланиши мумкин.

“Баҳодир ростдан ҳам Усик учун жиддий рақобатчига айлана олади. У ҳаваскор боксни орқага ташлаб, тўлиқ профессионал рингга ўтганини кўриб турибмиз. Унинг келажаги бор. Аммо менимча, уларнинг жанги амалга ошмайди. Чунки Усик бугунги кунда Жейк Пол каби шоу-бизнес тарзидаги рақиблар билан жанг қилишни режалаштирмоқда. Эҳтимол, у энди фақат катта пул топишни мақсад қилган”, — деди Григорий Дрозд.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик жорий йил 20 июль куни Лондонда ўтказилган проф бокс кечасида иштирок этди ва британиялик Даниэл Дюбуани нокаутга учратганди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг