Ўзбекистонлик қизлар Бангкок турнирда зафар қучишда давом этмоқда
Робия Бахтиёрова, Гулсевар Ганиева ва Хуморабону Мамажонова кейинги босқичга йўл олди
Расм: Telegram
Бангкокда бокс бўйича халқаро турнир қизғин паллага кирди ва ўзбекистонлик спортчиларимиз ғалабаларини давом эттирмоқда.
-48 кг вазн тоифасида Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони мутлақ устунлик билан — 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
-51 кг вазнда Гулсевар Ганиева ҳиндистонлик Девика Горпадени 5:0 ҳисобида таслим этди.
-57 кг вазнда эса Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани қийин курашда — 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Турнир давом этмоқда ва боксчиларимиз кейинги босқичда яна юрт шарафини ҳимоя қиладилар.
Бакрадзе Иман
Редактор