Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон Кубогида ишончли тарзда дебют қилдилар
30-мартдан 7-апрелгача Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистоннинг уч нафар вакили рингга чиқди. Ишончли жангларда учала боксчимиз ҳам рақибларини мағлуб этишди.
Жаҳон кубогининг кейинги босқичига Миразизбек Мирзахалилов (55 кг гача), Иқболжон Холдоров (70 кг гача) ва Жавоҳир Умматалиев (80 кг гача) йўл олди.
Жанг натижалари:
-55 кг: Миразизбек Мирзахалилов — Небил Иброҳим (Швеция) 5:0
-70 кг: Иқболжон Холдоров — Дамян Дуркач (Польша) 5:0
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Альфред Комми (Италия) 4:1
Бразилияда ўтаётган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида 18 мамлакатдан 130 нафар боксчи иштирок этмоқда. Турнирнинг кейинги босқичи 30-июндан 7-июлгача Қозоғистонда бўлиб ўтади.