locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон кубогида 12 та медалга эга бўлишди

Халоков, Ҳабибуллаев, Умматалиев ва Ўктамова олтин медалга эга бўлди.
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон кубогида 12 та медалга эга бўлишди
Фото: Olympic.uz

Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкил этилган, Жаҳон кубоги ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада ҳам ажойиб иштирок этган, терма жамоамиз жами 12 та медални қўлга киритди.

Эркаклар терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан яна етакчи бўлди. Иккинчи поғонани Қозоғистон 3 та олтин, 3 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликни Франция терма жамоаси эгаллади.

Умимий жадвалда эса мезбонлар Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи, 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи ва 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронзани қўлга киритган терма жамоамиз кучли учликдан ўрин олди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:

-60 кг. Абдумалик Халоков
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-57 кг. Нигина Ўктамова

Кумуш медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-48 кг. Фарзона Фозилова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:
-85 кг. Акмалжон Исроилов
+90 кг. Арман Маханов
-60 кг. Ситора Турдибекова
-75 кг. Азиза Зокирова

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Ислом Таджибоев, Шаҳзода Умарова, Шариф Нарзиқулов, Шукурулла Вапаев.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг