Ўзбекистонлик боксчилар ярим финалда!
Маҳмуджонов, Зайниддинов ва Жўрақулов рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқишди
Расм: Telegram
Халқаро бокс мусобақаси доирасида ўзбекистонлик боксчилар яна бир бор ўз маҳоратларини намоён этишди. Бир нечта вазн тоифасидаги чорак финал жанглари юртимиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди.
-60 кг вазн тоифасида жанг қилган Абдураҳмон Маҳмуджонов хитойлик Кун Ванг устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Шунингдек, -65 кг вазнда рингга кўтарилган Жаҳонгир Зайниддинов Жанубий Корея вакили Сеёунг Сонгни мутлақ устунлик билан мағлуб этди — 5:0.
Абдулазиз Жўрақулов эса -70 кг вазндаги баҳсда хитойлик Ҳаошенг Жанг устидан ишончли ғалаба қозонди — 5:0. У ҳам ярим финалга йўлланма олди.
Ўзбекистон боксчилари мусобақанинг ҳал қилувчи босқичлари олдидан жуда яхши спорт формада эканини яна бир бор намоён қилишмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор