locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик боксчилар Таиланддаги халқаро мусобақада 3 та бронза медални қўлга киритди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик боксчилар Таиланддаги халқаро мусобақада 3 та бронза медални қўлга киритди
Расм: boxing.uz

Таиландда бўлиб ўтаётган халқаро бокс мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ярим финал босқичида рингга чиқиб, 3 та бронза медалга сазовор бўлишди.

-70 кг вазн тоифасида жанг қилган Ойша Тоирова хитойлик Жао Чунюанга қарши баҳсда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медали билан чекланди.

-80 кг вазнда Самандар Жалолов Танглатиҳан Туоҳетаербиек (Хитой)га қарши жангда 0:5 ҳисобида ютқазиб, мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.

Мадияр Данияров эса ярим финалда иорданиялик Моҳаммад Абуга қарши баҳс олиб борди. Тенг курашда ўтган жанг ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида рақиб ғалабаси билан якунланди. Данияров ҳам бронза медали соҳиби бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг