locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик боксчилар Озарбайжонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистонлик боксчилар Озарбайжонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади
Расм: olympic.uz Саиджамшид Жафаров

11–14 апрель кунлари Озарбайжоннинг пойтахти Баку шаҳрида «Буюк Ипак йўли» халқаро бокс турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этадилар. Шунингдек, жаҳон чемпионати финалчиси Саиджамшид Жафаров ҳам Озарбайжон шарафини ҳимоя қилиб рингга чиқади. У аввалги йилларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Жафаров -75 кг вазн тоифасида иштирок этади. Бу вазнда Ўзбекистон шарафини Азизбек Борибоев ҳимоя қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
-48 кг: Беҳруз Ҳолдоров
-51 кг: Абдулла Саттаров
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Собиржон Тастанов, Шакарбой Жўраев, Нодирбек Аллаберганов
-60 кг: Самандар Олимов, Давлатбек Азамов, Жамшидхўжа Сапархўжаев
-63,5 кг: Дилшод Абдумуродов, Саят Ильясов
-67 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-71 кг: Сардар Абдумўталиев, Бекзод Хамидов, Шавкат Болтаев
-75 кг: Азизбек Борибоев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Шаҳзод Полвонов
+92 кг: Армон Маханов, Абдураҳмон Рустамов

Мураббийлар: Алимардон Достанов, Одилбек Аллаберганов, Ильёс Раҳимжонов, Мансур Мукимов.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг