Ўзбекистонлик боксчилар Ислом Бирдамлик ўйинларида 6 та медални қўлга киритди
3 нафар спортчи олтин медалга сазовор бўлди.
Фото: Boxing Uzbekistan
Саудия Арабистони мезбонлик қилган ушбу комплекс мусобақанинг бугун бокс баҳслари ўз якунига етди.
Якунларга кўра, 8 нафар боксчи билан иштирок этган вакилларимиз, 3 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Йигитларимиз яна бир бор ўз тоифасида пешқадам бўлишди. Умумжамоа ҳисобида бўлса иккинчи бўлдик, биздан олдинда Туркия жамоаси.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-60 кг. Мадияр Данияров
-65 кг. Абдуллоҳ Мадаминов
-57 кг. Хуморабону Мамажонова
Кумуш медал:
-60 кг. Одинахон Исмоилова
Бронза медал:
-51 кг. Зилолахон Юсуфова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
Мураббийлар: Акмал Ҳасанов, Ислом Таджибаев, Рамзжон Ахмедов, Акмал Қосимов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист