locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Қозоғистон янада боксдаги етакчи мақомини тасдиқлади

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистон ва Қозоғистон янада боксдаги етакчи мақомини тасдиқлади
Расм: gettyimages.com

Бангкокда бўлиб ўтган халқаро Thailand Open–2025 бокс турнирида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари юқори натижалар қайд этди. Бу ҳақда олимпия боксидаги янги минтақавий тузилма — Asianboxing.org сайти хабар берди.

Мусобақа якунида ҳар икки мамлакат бештадан олтин медални қўлга киритиб, Осиё боксининг етакчилари эканини яна бир бор намоён этди. Турнир давомида икки давлат спортчилари юқори тайёргарлик ва маҳорат кўрсатишди.

Asian Boxing ташкилоти таъкидлашича, ушбу ютуқлар икки мамлакатда бокс спорт тури жадал ривожланаётганини кўрсатади. Бешта олтин медаль — бу нафақат юксак маҳорат, балки миллий бокс мактабларининг салоҳиятидан дарак беради.

Thailand Open турнири 2018 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади ва Осиёдаги йирик мусобақалардан бири ҳисобланади. 2025 йилги босқичда 15 мамлакатдан 200 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг