Ўзбекистон ва Қозоғистон спортдаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф доирасида расмийлар қариндош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсадида қатор учрашувлар ўтказмоқда.
3 июл куни Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов ҳамда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти — машҳур боксчи Геннадий Головкин билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, жумладан, терма жамоалар учун қўшма машғулотлар ўтказиш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни ҳамкорликда ташкил этиш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги спорт муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.