locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари иштирокида байрам кечаси ташкил этилди

Тадбирда, икки давлат спортчилари ва мураббийлар иштирок этишди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари иштирокида байрам кечаси ташкил этилди
Фото: Boxing Uzbekistan

Хабарингиз бор, Тошкент катта халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилди. Унда Қозоғистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли боксчилари, ўзимизнинг терма жамоамиз вакиллари билан биргаликда машғулотлар олиб боришди.

Куни кеча, ушбу йиғин ўз якунига етди. Кўтарингки руҳда ўтган машғулотлар ва спаринглар ўзаро тажриба алмашиш учун муҳим имконият бўлди.

Йиғин якунида бўлса, кеча меҳмонлар учун ҳақиқий Ўзбекона меҳмондўстлик сифатида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда, икки давлат спортчилари ва мураббийлар иштирок этишди.

Дастурхон ёзилиб, самимий суҳбатлар давом эттирилди. Саҳнадаги хонандалар бўлса даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Якунда меҳмон мураббийлар ва боксчилар сўзга чиқар экан, илиқ таассуротлар билан ортга қайтаётганликларини таъкидлашди.

Тадбир сўнггида, Қозоғистонлик спортчи ва мураббийларга эсдалик совғалари ва зар чопонлар топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг