locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон боксчиларининг Ливерпулдаги жаҳон чемпионати учун дастлабки таркиби маълум бўлди

Тўлқин Қиличев шогирдлари илк World Boxing жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон боксчиларининг Ливерпулдаги жаҳон чемпионати учун дастлабки таркиби маълум бўлди
Расм: Telegram

4–14 сентябр кунлари Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу мусобақа World Boxing ташкилоти томонидан тарихда илк бор ўтказилаётган жаҳон биринчилиги сифатида катта аҳамиятга эга.

Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинмаган бўлса-да, бош мураббий Тўлқин Қиличев ижтимоий тармоқда боксчилар билан бирга тушган суратни жойлаштирди. Унда келаси чемпионатда иштирок этиши кутилаётган спортчилар кўрсатилган.

Дастлабки таркиб қуйидагича:
• 50 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
• 55 кг: Миразизбек Мирзахалилов
• 60 кг: Абдумалик Халоков
• 65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
• 70 кг: Шавкатжон Болтаев
• 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
• 80 кг: Жавоҳир Умматалиев
• 85 кг: Акмалжон Исроилов
• 90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
• +90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Айни пайтда терма жамоамиз Британияда йиғин ўтказиб, бўлажак мусобақага қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг