locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубогида иштирок этмайди

Остонадаги нуфузли мусобақада терма жамоамиз қатнашаётгани аввал хабар қилинганди, бироқ кейин қарор ўзгарди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубогида иштирок этмайди
Расм: Gazeta.uz

30 июндан 7 июлгача Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида Ўзбекистон эркаклар бокс терма жамоаси иштирок этмайди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов маълум қилди.

“Ўзбекистон аввал мусобақада қатнашиш учун рўйхат юборганди. Бир-икки ҳафта ўтгач эса, келмасликларини маълум қилишди. Остонада жаҳон чемпионлари, Олимпиада ғолиблари ва Осиё чемпионлари иштирок этади. Мусобақа жуда юқори савияда ўтади, деб умид қиламан”, — деди Сатжанов.

Аввалроқ, sports24.uz нашри Ўзбекистон бокс федерациясига таянган ҳолда, терма жамоамиз мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг