locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон боксчилари Хитойдаги халқаро йиғинда иштирок этади

3–18 июл кунлари Цзуньи шаҳрида машғулотлар ва мусобақалар бўлиб ўтади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон боксчилари Хитойдаги халқаро йиғинда иштирок этади
Расм: boxing.uz

Юртдошларимиз 3 июл куни Хитойнинг Цзуньи шаҳрига йўл олишди. У ерда 18 июлгача давом этадиган халқаро ўқув-машғулот йиғини ва турнирда қатнашадилар.

Йиғин дастурига кўра, боксчиларимиз аввал 7 кунлик тайёргарлик машғулотларини ўтказишади, 10 июл куни эса шу шаҳарда ташкил этиладиган халқаро мусобақада рингга чиқишади. Аёллар терма жамоаси аъзолари эса 10 июл куни Хитойга етиб боришлари режалаштирилган.

Таркиб:

Йигитлар:
• 51 кг — Муҳаммадқодир Мамиржонов
• 57 кг — Хўжаназар Нортожиев
• 63,5 кг — Абдуллоҳ Маъдаминов
• 71 кг — Самандар Ҳабибуллаев
• 80 кг — Самандар Жалолов
• 92 кг — Диёрбек Уралов
• +92 кг — Арман Маханов

Қизлар:
• 50 кг — Зилолахон Юсуфова
• 54 кг — Мухлиса Хушвақтова
• 57 кг — Нигина Ўктамова
• 60 кг — Рашида Тагирова
• 66 кг — Дилфуза Бекова

Мураббийлар:
Нурсултон Бўрихонов, Рамзжон Аҳмедов, Фаррух Жўраев, Лазизжон Шарифжонов.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг