Ўзбекистон боксчилари Хитойда 8 та медал билан қайтишди
Цзуни шаҳридаги халқаро турнирда юртимиз вакиллари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалга эга чиқишди
Расм: Gazeta.uz
Хитойнинг Цзуни шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Саккиз кун давом этган мусобақада Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этишди.
Ўтказилган жанглар якунларига кўра, ҳамюртларимиз жами 8 та медалга сазовор бўлишди — 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза.
Медал соҳиблари:
Олтин медал:
– Абдуллоҳ Маъдаминов (–63,5 кг)
– Арман Маханов (+92 кг)
– Дилфуза Бекова (–66 кг)
Кумуш медал:
– Нигина Ўктамова (–57 кг)
Бронза медал:
– Самандар Ҳабибуллаев (–71 кг)
– Зилолахон Юсуфова (–50 кг)
– Мухлиса Хушвақтова (–54 кг)
– Рашида Тагирова (–60 кг)
Мураббийлар:
Нурсултон Бўрихонов, Рамзжон Аҳмедов, Фаррух Жўраев, Лазизжон Шарифжонов.
Бакрадзе Иман
Редактор