locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон бокс терма жамоаси “Эйндховен кубоги”да иштирок этади

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон бокс терма жамоаси “Эйндховен кубоги”да иштирок этади
Расм: Gazeta.uz

6–9 июн кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида жойлашган Van der Valk Hotel мажмуасида бокс бўйича нуфузли “Эйндховен бокс кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Турнирнинг расмий Instagram саҳифасида берилган маълумотга кўра, мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жумладан, рингга Олимпия ўйинлари ғолиблари — Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Абдумалик Халоков чиқиши кутилмоқда.

Тўрт кунлик беллашувларда Қозоғистон терма жамоаси ҳам қатнашиши тасдиқланган. Айни пайтда Ўзбекистон бокс федерацияси расман ўз иштироки бўйича маълумот бермаган бўлса-да, турнир ташкилотчилари жамоамизнинг қатнашиши ҳақида хабар берган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг