Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабойев Баҳрайндаги турнирда қатнашaётган боксчилар билан учрашув ўтказди
Йиғилишда жамоамизнинг қўлга киритилаётган натижалари муҳокама қилинди.
photo: boks Uzbekistan
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлати ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилмоқда.
Ушбу турнирда терма жамоаларимиз ҳам иштирок этмоқда. Бугун жамоаларимиз аъзолари билан Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабойев учрашув ўтказди.
Йиғилишда жамоамизнинг қўлга киритилаётган натижалари муҳокама қилинди ва кундалик штаб тузилиб, бўлиб ўтган жанглар таҳлили олиб борилмоқда.
Жумладан, Шоҳид Тиллабойев боксчиларимизга омад тилаб, яна бир бор терма жамоаларимиз Осиёда тенгсиз эканлигини исботлаб қўйишига ишонч билдирди.
Иброҳим Жалолов
Редактор