Ўзбек қизлари халқаро рингда: бир бронза, бир ярим финал ва бир мағлубият
Навбаҳор Ҳамидова ярим финалга чиқди, Олтиной Сотимбоева бронза медални қўлга киритди
Расм: boxing.uz
Кеча, 4 июл куни ўтган жангларда ўзбекистонлик аёл боксчилар турли натижаларга эришишди. Сабина Бобоқулова -51 кг вазн тоифасидаги чорак финалда финландиялик Пила Каиво-Ожага қарши жангда 0:5 ҳисобида ютқазиб, мусобақани шу босқичда якунлади.
Навбаҳор Ҳамидова эса -65 кг вазнда бразилиялик Беатриз Оливеира устидан муваффақиятли чиқиб, 5:0 ҳисобидаги ишонарли ғалаба билан ярим финалга йўл олди.
+80 кг вазн тоифасидаги ярим финалда Олтиной Сотимбоева Қозоғистон вакили Елдана Талиповага қарши жангда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор