locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек боксчилари халқаро турнирда иштирок этишди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 17 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида анъанавий “HEYDAR ALIYEV CUP” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек боксчилари халқаро турнирда иштирок этишди
photo: boks Uzbekistan

Хабар қилганимиздек, 1–8 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 17 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида анъанавий “HEYDAR ALIYEV CUP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 7 та давлатдан 200 га яқин спортчилар иштирок этишди. Боксчиларимиз якунда мусобақани 3 та олтин, 1 кумуш ва 5 та бронза медали билан якунладилар.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
Сувонбек Йўлдошев
Искандар Қадамбоев
Азизбек Назаруллаев

Кумуш медал:
Файозбек Раҳмоналиев

Бронза медал:
Жаҳонгир Усмонқулов
Ахмад Турдинийозов
Искандар Абдуллаев
Темур Холмуродов
Элшод Облақулов

Мураббийлар: Шухрат Камолов, Мўминжон Аҳмедов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг