Замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди
Мазкур залда 80 нафар ёшлар бокс ва кикбоксинг билан мунтазам шуғулланиш имконига эга бўлди.
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 17-умумтаълим мактаби тасарруфидаги спорт зали мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, спортчи ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Спорт мактаби ташаббуси асосида замонавий қиёфа касб этган мазкур залда 80 нафар ёшлар бокс ва кикбоксинг билан мунтазам шуғулланиш имконига эга бўлди.
Бу каби хайрли ишлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва спорт орқали иқтидорларни кашф этишга хизмат қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист