locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна 19 нафар ўзбекистонлик ярим финалга чиқди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна 19 нафар ўзбекистонлик ярим финалга чиқди
Расм: boxinguzbekistan.uz

25 апрел куни Амманда (Иордания) бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал жанглари якунланди. Ўзбекистон терма жамоасидан тўққиз нафар йигит ва ўн нафар қиз ярим финалга йўл олди.

Бундан аввал, кичик ёш тоифасида иштирок этган 11 нафар қиз ва 12 нафар ўғил бола ҳам ярим финалга чиққан эди. Юниорлар ўртасидаги ярим финалга чиққан ўзбекистонликлар рўйхати:
Йигитлар:
– 48 кг: Хабибулло Сайназаров
– 52 кг: Асадбек Эсонбоев
– 54 кг: Бобомурод Боймирзаев
– 57 кг: Асилбек Абдуқадыров
– 60 кг: Аброрбек Шарипов
– 63,5 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев
– 70 кг: Дёрбек Муродиллоев
– 75 кг: Хуршидбек Жўраев
– +80 кг: Артур Кенесбаев

Қизлар:
– 48 кг: Назокат Мардонова
– 50 кг: Шодиёна Меликозиева
– 52 кг: Кумринисо Муҳаммадова
– 54 кг: Сабрина Чақоманова
– 57 кг: Фарзуна Рўзиева
– 60 кг: Рушанабону Исоева
– 70 кг: Улбосин Жалғасбаева
– 75 кг: Самира Тўрғунова
– 80 кг: Нигина Абдусайидова
– +80 кг: Соҳибахон Худойбердиева

Ўзбекистонлик боксёрлар иштирокидаги ярим финал жанглари 27 апрел куни бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг