Ёш боксчиларимиз Осиёни забт этишга тайёрланишмоқда
U-22 ва ёшлар терма жамоалари World Boxing шафеълигидаги илк Осиё чемпионатида иштирок этади
Расм: Telegram
30 июлдан 12 августгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича World Boxing ташкилоти шафеълигидаги илк Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг U-22 ва ёшлар терма жамоалари тўрт таркибда қатнашади.
Мусобақа олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси биносида терма жамоа аъзолари, мураббийлар ва расмийлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Федерация раҳбарияти боксчиларимизга мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва юксак натижалар қайд этиш вазифасини қўйди.
U-22 ва U-19 (ёшлар) йигитлар ҳамда қизлар терма жамоалари таркибида жами 40 нафардан зиёд спортчи ва уларнинг мураббийлари Осиёнинг энг кучли боксчиларига қарши рингга чиқишади. Улар ўз маҳоратларини намойиш этиб, юртимиз байроғини янада баланд кўтариш ниятида.
Бакрадзе Иман
Редактор